Жорий йил 22-26 апрель кунлари Ахборот ва оммавий коммуникациялари агентлиги ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида анъанавий IV Республика «Китобхонлик ҳафталиги» бўлиб ўтади.

Ҳафталик доирасида республика миқёсидаги нашриётлар томонидан чоп этилган янги маҳаллий ва хорижий китоблар тақдимоти, китобсеварлар учун турли маҳорат дарслари, мутолаа тадбирлари, ёзувчи ва адиблар билан учрашувлар, давра суҳбатлари ва бошқа қатор маънавий-маърифий, маданий дастурлар ўрин олган.

Барча китобсеварларни зиё ҳафталигига, мутолаага таклиф қиламиз!