Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Йилнинг энг яхши ахборот-кутубхона мутахассиси – 2023” кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.
Танлов натижаларига кўра, Самарқанд вилояти ахборот-кутубхона маркази мутахассиси Ирода Шамсиева “Шижоатли кутубхоначи”, дея эътироф этилди.
Танловда 1-ўрин Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ахборот-кутубхона мутахассиси Зуҳра Каримовага насиб этди.
2-ўринни Ўзбекистон Миллий кутубхонаси мутахассиси Гулзода Давронова, 3-ўринни Навоий вилояти Нурота тумани ахборот-кутубхона маркази мутахассиси Зебинисо Ибрагимова эгаллади.
Ғолиблар 2024 йил давомида Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан ажратилган маблағлар ҳисобидан моддий рағбатлантирилади.